ТАТ РУС ENG

Габдулла Тукай Шурале

(Г.Тукайның "Шүрәле" поэмасы үзбәк телендә)

(Поэма Г.Тукая "Шурале" на узбекском языке)

 

I


Қазон яқинида бир оул бор —  уни «Кирлай» дерлар,
Ҳатто жойи келганда, «товуқлари ҳам куйчи» дерлар.
Ватаним у бўлмаса ҳам, унда бироз яшагандим.
Ерни озғмоз шудгор қилиб, эккан эдим, ўрган эдим.
Ҳеч унутмайман, оулнинг ҳар ёғи ўрман эди.
Дала, ўтлоқда кўк майса бахмал кўрпадай эди.
Бу оул каттами десангиз, унча ҳам катта эмас.
Бир чашманинг суви халқининг ичишидан ортмас.
Об-ҳавоси совуқ ҳам эмас ва на иссиқ, ўртача,
Шамол вақтида эсиб, ёғин ёғар кераклича.
Ўрмони тўла қип-қизил қура елак ва ер елак.
Қузни бир очиб юмгунча, териб қуясиз бир челак.
Арча, қарагай аскар каби қатор ўсган, роҳат!
Тагларида ётган эдим, дам олиб, османга қараб.
Йүқә, қайинлар остида кузгалак ҳам қўзиқорин
Билан бирга ўсаётир ранг-баранг гуллар, ғунчалар.
Гуллар оқ, қизил, яшил, кўк, сариқ, яна бошка хил,
Улар чиқарган ёқимли ҳидлар очади кўнгил.
Бу турли-туман гуллар атрофида худди улар
Каби ранг-баранг капалак қўниб, озақланар.
Тинмай чирқ-чирқ этиб сайрайди Худонинг қушлари,
Жонни роҳатландирар уларнинг садои хушлари.
Бунда бульварлар, клуб ҳам тансивальня, цирк ҳам шулар,
Шунинг билан бирга оркестр, театр, концерт ҳам шулар.
Бу ўрмон шундай катта ки, чексиздир денгиз каби,
Бениҳоя, беҳисобдир аскари Чингиз каби.
Килт этиб эста тушади номлары, давлатлари
Кўз олдига келади аждодларнинг савлатлари.
Олдингизда очилади тарих театр пардаси:
Оҳ! дейсан, биз нечун бундай, биз ҳам – Ҳақнинг бандаси.

II


Ёзги кунни ёздим ҳам ёзмадим қиш, куз онларин,
Алсу юзли, қора қошли, қоракўз жононларин.
Ёзмайман бу оулнинг йиғин, майдон, сабантуйларин,
Қуркаман ки, бошқа мазмун чалғитар деб ўйларим…
Юрган ўрмоним ёдласам сўзимдан адашардим,
Сарлавҳам, сўзбошим “Шурале” эди-ку, эсладим.
Бироз кутгил, э ўқувчим! Хозир ёзаман уни,
Қачон оулни уйласам, юқотаман ақлимни.

III


Белгили, бундай катта ўрмонда турли йиртқич бор,
Бунда айиқ, бўри ҳам ҳиллагар, айёр – тулки бор.
Ва ўрмонга овчи бўлиб кўп борган киши учун
Йўк эмас бунда қуён, олмахон, буғу ҳам юмрон.
Жуда қуюқ ҳам одам юрмас бўлганичун, дерлар,
Бунда турли жин-парилар, шуралелар бор, дерлар.
Ҳеч ажабмас, бўлса бўлар, — чунки у қалин ўрмон,
Осмонда нималар бўлмас, — у чексиз, учсиз осман!

IV


Шу тўғрида оз гина, беш-олти сўз айтиб ўтсам,
Одатимча, шеърларим, куйларим ила бошласам.
Бир чиройли, ойли кечда бу овулдан бир Йигит
Кетибди әрмонга, әтинга, аравага миниб.
Йигит тез бориб етиб, боргандан ишни бошлаган,
Туқ-туқ этиб, болта бирлан ўтин кеса бошлаган.
Ёзги вақт одатинча, тун ҳам бироз салқин бўлган,
Барча жонивор ухлаб, ўрмон ичи ҳам тинч бўлган.
Уёқ, бу ёққа карамай, Йигит ишни бошлаган,
Ва иш устида вақт ҳам аста-секин ўта борган.
Нафасни рослаш учун Йигит сал ишни тўхтатди,
Бу нима эди? Қайдандир ёқимсиз овоз чикди.
Йигит бошда ҳайрон қолиб, кейин атрофга боқди,
Олдида одамга ўхшамаган бир нарса кўрди.
Бу нима? Қочқинми, жинми? Ё уракми, нима бу?
Одамни қўркитарлик,  бадшабара махлуқ-ку бу!
Бурни осилган пастга томон худди қармоқ каби,
Оёқ-қўллари дарахт бутоғига ўхшаб эгри.
Кўзлари ичга ботган, ялт-юлт қилади ялтираб,
Кечаси эмас, кундуз кўрсанг қоласан қалтираб.
Одамга ўхшаган, аммо ялангоч, ариқ танли,
Манглайида ўрта бармоқдан ҳам узун шохи бор.
Қулларининг бармоқлари эгри эмас, тўғридай,
Лекин улар анча узун, келар ярим қаричдай.

V


Анча вақт бир-бирига тиқилиб тургандан кейин,
Ботир ўтинчи деди: “Мендан сенга нима керак?”
Мендан ҳеч қурқма, Йигит, мен карақчи-щ-ри эмас,
Йул тўсмайман, аммо мен жуда тўғри ҳам эмас.
Одатим: одамни учратсам, китиқлаб ўлдирардим,
Боя мен сени кўрганда шодлигимдан бақирдим.
Менинг бармоқларим фақат китиқлаша мослашган,
Баъзида одам боласини китиқлаб ўлдирганман.
Келчи, ботир Йигит, сен ҳам бармоқларингни силкит,
Ҳам икковимиз қитиқлашиб, ўйнаб олсак экан.
Майли, майли, сўз битта, мен бунга қарши эмастан,
Аммо менинг бир шартим бор, у сенга маъкул бўлса.
Шартинг нимадан иборат, сўйла, э одамчагинам?!
Аммо тезроқ гапир, зинҳор, мен ҳамма шартингга рози.
Айтайин шартимни сенга, яхши тинглаб тур: ана
У ерда бор жуда узун, анча юғон бир ёғоч.
Кел, мен бир учидан, сен бир учидан ушлаб олиб,
Ўша ёғочни ана у аравага қуяйлик.
У ёғочнинг бир учида бор бир узун ёриғи,
Ўша еридан маҳкам тут, эй ўрмоннинг махлуғи!
Бу гапига Шурале ҳам кўнди, қарши келмади,
Кетди айтилган ерга, қуйиб катта-катта қадам.
Бориб оғзи очиқ ёғочга қуйди бармоқларин, —
Ўқувчим, қўрдингми энди каҳрамоннинг қопқонин?!
Аста уриб болтани қистирилган понага у,
Секин-аста ҳийласини ишга солар эди бу.
Шурале қўлини қуйган – қузгалмасдан кутади,
Билмайди инсон ҳийласин – болтага қарамайди.
Болта билан ургандан, кейин пона кетди чиқиб,
Шураленинг бармоғи шап этиб қолди қисилаб
Шурале буни сезиб, қичқира-бақира кетди,
Ёрдамга қариндош-уруғини чақирар эди.
Энди денг Шурале Йититга ёлина бошлади,
Қилганларига тавба этиб, кечирим сўради:
Сен мени бироз қизғаниб, қутқар, одам боласи,
Бундан сўнг сенга, болангга, наслингга ҳеч тегмасман.
Ва ҳеч кимдан ҳам теккизмасман, у- менинг дўстим, деб,
Унга ўрмонда юришга мен ижозат бердим, деб.
Жуда қўлларим оғриди, мени бўшатиб юбор,
Шуралени ранжитишдан сенча нима фойда бор?
Бечора ёлворади, ақлидан кетгудай бўлиб,
Бу орада ёш Йигит ҳам уйга кетиш йўлида.
От бошидан ушлаган, Шуралени билмагандай,
У бунинг фарёдини асло қулоққа илмагандай.
Эй Йигит, ҳеч йуқдир марҳаматлилик ҳиси сенда,
Айтчи, зинҳор, марҳаматсиз! Қим сан? Исминг ким сенинг?
Эртага дўстлар келгунча, танда жоним турсагар,
Ўша фалон отли киши қисди, дерман, сўрсалар.
Айтсам-айтай, сен билиб қол: чин отим Бултур менинг.
Бу Йигит аканг бўлади, буни яхши бил, укам!
Шурале фарёд қилади: қутилмоқ йулини қўриб
Ҳамда, қутилгандан сўнг, Йигитдан ўч олмоқ бўлиб.
Қичқиради: “Қисди, азоблади ёвуз Бултур мени,
Оҳ, ўламан-ку, бу балодан ким қутқарар мени?”
Эртаси шуралелар келиб, фақирни уришдилар:
Сен ақилингни егансан, сен қутургансан, — дедилар.
Айтдилар: “Сен додлама, яхшилик ила ўзингни тий!
Э ахмақ! Қисганга бултур, қичқирасанми бу йил?!”

 

Үзбәк теленә Касыйм Хәмзин-Урманче тәрҗемәсе (Сәмәрканд шәһәре)

Переводчик: Касим Хамзин-Урманче (г. Самарканд)

Оригинал на татарском: Шүрәле

Эта поэма Г.Тукая в переводе на русский язык: 
Шурале (Перевод С.Липкина)

Шурале (Перевод Р.Бухараева) 

Шурале (Перевод В.Думаевой-Валиевой)

(Чыганак/Источник: Тукай, Г.М. Шүрәле: әкият-поэма: 15 телдә / Габдулла Тукай; төз.: Ф.Әхмәтова-Урманче, Р.Корбан. —  2 басма. — Казан: Татар. кит. нәшр., 2011. — 100 б.).


 

Комментарий язарга


*